|
[ kazakhstan ]
Жаҳон Банки, Орол денгизини қутқаришга ёрдам беради.
Қозоғистонга қарашли Орол Денгизининг Шимолий қисмидаги вазиятни яҳшилаш борасидаги лойиҳа – шу ҳафтада икки Палатали Республика Парламентининг Қуйи Палатаси яъни Мажлис томонидан тасдиқланди. Ушбу лойиҳани Жаҳон Банки маолия билан таъминлайди.
Банкнинг Қозоғистондаги бўлими бошлиғи Елена Карабан:
“Ушбу лойиҳа ҳали амалга тадбиқ этила бошлангани йўқ. Чунки уни Парламентнинг Юқори Палатаси яъни Сенат тасдиқлаши керак” деди.
Жахон Банки 2001 йилнинг июн ойида – Амударё ҳавзасидаги қишлоқ ҳўжалиги, чорвачилик ва балиқчилик соҳаларини яҳшилаш шунингдек Орол Денгизини сақлаб қолишга мўлжалланган, АҚШ томонидан 64.5 миллион доллар ҳажмида қарз берилишини тасдиқлаган.
Ичимлик суви нуқтаи назаридан ҳам муҳим манъба ҳисобланган Орол денгизи, сув таркибидаги туз ва заҳарли моддадалар миқдорининг ортиб кетгани сабабли инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб қолган. Бундан ташқари, Орол минтақасидаги тупроқ захарланган ва ҳаво ифлосланган. Бунинг оқибатида, Қозоғистондаги шифокорларнинг айтишларича, сил, камқонлик, саратон касалликлари ва ногирон чақалоқлар туғилиши холлари кўпайган. Марказий Осийнинг бошқа давлатлари жумладан Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам, Орол денгизининг қуришидан азият чекмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб Евразия Вью Интернет саҳифасида билдирилишича, Орол денгизининг экологик фожеаси натижасида келиб чиққан ҳасталиклар натижасида ҳар йили 2.000 киши ҳаётдан бевақт ўтар экан.
Минтақадаги Атроф муҳит масалалари билан шуғулланувчи мутаҳассислар, Қозоғистон ҳукумати бу масала билан жиддийроқ шуғулланиши кераклигини айтмоқдалар.
БМТ Тараққиёт Дастурининг Алмати шаҳридаги вакили Жараз Такенов, Орол денгизини бошқариш – ўтмишда яҳши бўлмаганлигини, Денгизининг Шимолий ва Жанубий қисмларини бир бири билан туташтириш ўта муҳим эканини, қайсики Оролнинг Шимолий қисмидаги сув сатҳи ниҳоятда пасайиб кетганини айтди.
Такенов, сув сатҳининг пасайиши натижасида, қум уюмларининг шамол ёрдамида - яқин атрофда жойлашган шаҳарларга етиб бораётгани муаммоси ҳақида гапирди. У сўзида давом этиб, агар сув сатҳи кўтарилса, ушбу қум сув остида қолишини ва бу муаммо ўз ўзидан барҳам топишини айтди.
БМТнинг Озиқ Овқат ва Қишлоқ Ҳўжалиги Ташкилоти маълумотларига кўра, Орол денгизи сув сатҳини 1960 йилдагидаражага яъни – денгиз сатҳидан 53 метр баландликка етказиш учун – камида 20 йил давомида Оролга ҳар йили 73 куб километр сув келиб тушиш керак бўлади.
Жаҳон Банкнинг Қозоғистондаги бўлими бошлиғи Елена Карабан, Банк лойиҳасига мувофиқ – Шимолий Орол Денгизи суви таркибидаги туз миқдорини камайтириш учун, уни – чуқур канал кавлаш орқали, Жанубий Орол Денгизи билан туташтириш кўзда тутилганини айтди.
У шунингдек, Сир Дарё ҳавзасидаги сув иншоотларни қайтадан тиклаш ва таъмирлаш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланишни йўлга қўйиш, ҳозирда ҳавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган Чордара тўғонини қайтадан тиклаш – устивор масалалар сирасига киришини таъкидлади. Ушбу лойиҳани Қозоғистон ҳукумати амалга оширади. Бундан ташқари Республика ҳукумати бу ишларга теҳник ёрдам кўрсатади ва лойиҳа бошқарувини ҳам маолия билан таъминлайди.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Қозоғистон Жаҳон Банкига 1992 йилда аъзо бўлиб кирган. Ўтган вақт мобайнида Банк – Қозоғистондаги 22та лойиҳани амалга ошириш учун жаъми 1 миллиард 880 миллион доллар миқдорида қарз берган.
|