[www.ozodlik.org]
[www.ozodlik.org]

 
Душанба 11 Март 2002


[ news header ]

[ Халқаро мавзулар ]


[ Cis ] Аскарларни аксил-террор тайёргарлигидан ўтказишга ёрдамлашиш учун, АҚШнинг ҳарбий маслаҳатчилари Гуржистонга йўл олдилар.

АҚШ етакчилигида Афғонистонда олиб борилган аксил террор компанияси натижасида Толиблар ҳокимиятдан ағдарилди ва 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террорчилик ҳужумларида айбланган Ал Қаида жангарилари тор мор қилинди. Бироқ сўнги ҳафталар ичида Ал Қаиданинг ўнлаб аьзолари Афғонистоннни тарк этиб, бошқа давлатларга жумладан Гуржистоннинг Панкиси Дарасига бориб, ўша ердан паноҳ топгани айтилмоқда. Сўнгги пайтларда Россия расмийлари, Чечен жангарилари ушбу Дарада яширингани-ни айтиб, Гуржистон ҳукуматидан – бунга қарши чора кўришини талаб қилаётган эди. Куни кеча, терроризм уруғини глобал миқёсда қуритишга бел боғлаган АҚШ, Панкиси дарасидаги террорчиларни йўқ қилишда Гуржистон ҳавфсизлик кучларига ёрдам беришини ва Республикага ўзининг ҳарбий маслаҳатчиларини жанатишини маълум қилди. Бу Россия расмийларининг эътирозига сабаб бўлди.
Ҳурматли тингловчилар, энди бу борада билдирилаётган айрим фикр мулоҳазаларни ҳамкасбимиз Ҳасанжондан эшитинг.

Гуржистон расмийлари маълумотига кўра, мамлакат ҳавфсизлик кучларини терроризмга қарши курашиш тактикасига ўргатиш учун - АҚШнинг ҳарбий маслаҳатчилари, яқин фурсатда Гуржистонга келадилар.

Ушбу эълон, Исломий жангарилар Гуржистондаги норбарқарор вазиятдан фойдаланиб янги террор ҳужумларини уюштириши мумкинлиги борасида АҚШ ҳукуматининг ҳавотирланаётганини кўрсатади. Россия расмийлари, АҚШ ҳарбий маслаҳатчиларини Гуржистонга жўнатиш ҳақидаги режа – Кавказдаги вазиянти янада нобарқарор қилишини айтиб, уни танқид қилдилар. Бу ҳусусида сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов АҚШ ҳарбийларининг Гуржистонда бўлиши – Кавказдаги вазиятни янада мараккаблаштиришини айтди
“АҚШ қўшинларининг Гуржистонда пайдо бўлиши эҳтимоли масаласи, бизнинг нуқтаи назардан, минтақадаги шундоқ ҳам оғир бўлган вазиятни янада мураккаблаштиради. Бу - бизнинг позиция. Вашингтон расмийлари буни яҳши биладилар”.


АҚШ расмийлари, Америкалик ҳарбийлар Гуржистонда фақат маслаҳатчи сифатида фаолият олиб боришини таъкидладилар. Россиядаги ИТАР ТАСС аҳборот агентлигининг 27 феврал куни тарқатган ҳабарига кўра, Гуржистон Мудофа вазирлигининг Матбуот вакили – АҚШ ва Германия қўшинлари аллақачон Гуржистонга келгани ҳақидаги маълумотни рад этган. Айни пайтда Гуржистон расмийлари, АҚШ ҳарбийларининг Панкиси Дарасидаги операцияларда бевосита иштирок этиши ҳақидаги маълумотни рад этган.

АҚШ Қуролли кучлари Штаб Бошлиғининг ўринбосари генерал Питер Пейс, АҚШ ва Гуржистон расмийлари, ўзаро ҳамкорлик ҳусусида сўзлашувлар олиб бораётганини айтди:
“Ҳозир икки хукумат – ички ҳавфсизлик муаммосини ҳал этишга ёрдамлашиш учун, Гуржистон қуролли кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва техника билан таъминлашда - А.Қ.Ш. ва Гуржистон ҳукуматлари қай тарзда ҳамкорлик қила олишлари мумкинлиги масаласини муҳокама қилмоқдалар”.

Шу ҳафтада Пентагон расмийлари – Панкиси Дарасидаги каби бошқа минтақалардаги вазиятни барқарорлашитиришда ёрдам кўрсатиш учун, АҚШ Гуржистонга аллақачон 10та ҳарбий вертолет берганини маълум қилди. Бундан ташқари Гуржи ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш ва уларни зарурий анжомлар билан таъминлаш кўриб чиқилмоқда.

Ассосиэйтед Пресс аҳборот агентлигининг жума куни берган ҳабарига кўра, Россия Президенти Вламимир Путин, АҚШ қўшинларининг Гуржистонга эҳтимоли бўлган жойлаштирилишидан ташвишланмаслигини айтган. Унинг ушбу ёнбосиш оҳангидаги гаплари, мақоламиз бошидан Ташқи ишлар вазири Игор Иванов ва Россиянинг бошқа расмийлари айтган гапларидан кескин фарқ қилади. МДҲга аъзо давлат раҳбарларининг Қозоғистонда ўтаётган Олий даражадаги учрашувида Путин:
“АҚШ қўшинларининг Гуржистонда бўлиши бу фожеа эмас. АҚШ қўшинлари Марказий Осиёга жойлаштирилган бўлса, улар нимага энди Кавказга жойлаштирилмасин?” деган.

Путиннинг ушбу масалага оғир босиқ муносабати – унинг аксил террор компанияси давомида АҚШни қўллаб қувватлаш ҳақидаги қарорига мос келади.

Турли аҳборот воситаларида билдирилишича, АҚШ Гуржистонга ўзининг 200тагача қўшинларини жўнатиши мумкин. Бироқ АҚШ ва Гуржистон расмийлари, улар – Панкиси Дарасини жангарилардан тозалаш ҳарбий операцияларида қатнашмаслигини таъкидламоқдалар.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Тбилиси расмий доиралари, Панкиси Дарасини - Чечен жангарилари ва Ал Қаида аъзоларидан тозалаш ишларида ёрдам бериш ҳақидаги Россиянинг таклифини рад этиб, АҚШга юзланган. Қозоғистондаги Олий даражали учрашув давомида, Гуржистон Президенти Эдуард Шеварнадзе ҳозирлигида сўзлаган Россия Президенти Владимир Путин, ўзининг ҳафсаласи пир бўлганини яширишга ҳаракат қилмасдан:
“Масала шундан иборатки, биз ҳеч нарса билмаган эдик. Фақат Америкаликлар бу ҳақида бизни ҳабардор қилди” деган.

Сиёсатчи ва ҳарбийлар бу борада маслаҳатлашув ва музокараларни давом эттирар эканлар, Гуржистондаги воқеалар қай йўналишда ривожланишини, яқин кунлар кўрсатади албатта.


 divider [ бошқа сарлавҳаларда ]


  [RFE/RL Logo]
[Navigation]
[www.ozodlik.org]
 
fonts news reports rubrics audio archive contact go-up homepage email print