[www.ozodlik.org]
[www.ozodlik.org]

 
Чоршанба 17 Апрель 2002


[ news header ]

[ архив ]


Кўп йиллардан буён мухожиратда яшаб келаётган Афғонистоннинг собиқ қироли Зоҳир шохнинг бугун кечқурун Қобулга келиши кутилмоқда. Собиқ монархнинг мамлакатга келиши олдидан пойтахт Қобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Зоҳир шоҳ ўзининг 8 оила аъзоси ва 12 маслаҳатчиси билан бирга Римдан Афғонистон вақтли идораси раҳбари Ҳомид Қарзай ҳамроҳлигида келади. Кеча Карзай Римга ташриф буюрган эди. 1973 йилда тахтдан ағдарилган Зоҳир шоҳ Римда жами 29 йил яшади. Собиқ қирол ва унинг оиласини Қобулда афғон харбий ҳизматчиларидан ташқари, 50 нафар Италия полициячиси ҳам қўриқлайди. Улар Афғонистонга Италия Бош вазири Сильвио Берлускони фармоиши билан уч ой муддатга юборилган. Қобулдаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар матбуот мулозими Майор Жан Ўз радиомизга берган интервьюсида сўнги пайтларда пойтахтда хавфсизлик билан боғлиқ вазият анча яҳшиланганини айтади. Бироқ Жан Ўзга кўра халқаро тинчликни сақловчи кучлар Зоҳир Шоҳ хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳеч қандай мажбурият олмаган. "Авваламбор унинг ҳавсизлиги учун Афғонистон вақтли идораси жавобгар. Халқаро тинчликни сақловчи кучларнинг роли ҳардоимгидай Қобул кўчаларини қўриқлаш, шунингдек сарой атрофларида хавфсизликни таъминлашдан иборат" - дейди Майор Жан Ўз. Зоҳир шох июн ойида чақириладиган Афғонистон оқсоқоллар кенгаши Лоя жирга илк мажлисини очиб беради. Лоя Жирга Афғонистоннинг янги хукуматини сайлаши керак.
Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши аввалам бор томонларнинг бу борадаги интилишларига, улар олган мажбуриятларнинг бажарилишига боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл бугун Қуддусда ўзининг етти кунлик тинчлик миссияси якуни бўйича қилган чиқишида баён қилди. Бугун Пауэл Рамаллоҳда Фаластин етакчиси Ясир Арафат билан иккинчи давра сўзлашувларни олиб борди. Деярли икки соат давом этган музокаралар сўнгида чиқиш қилган Пауэл Арафатни террорчиликка қарши кескин чоралар кўришга чақирганини айтди. "Арафат билан учрашувлар давомида мен унга фаластин маъмурияти ҳамда унинг раиси иккиюзламачилик сиёсатини тўхтатиб, террорга барҳам бериш борасида конкрет чоралар кўриши зарурлигини уқтирдим", - дея баён қилди Колин Пауэл, ўз сўзида давом этиб. "Исроил ҳусусида гапирадиган бўлсам дейди АҚШ давлат котиби, Исроил босқинчилик сиёсатини тўхтатиб, зудлик билан ўз қўшинларини фаластин худудларидан чиқариши керак". Колин Пауэлнинг таъкидлашича Бош вазир Шарон билан бу борада келишувга эришилган. Ариэль Шарон, гўёки Исроил қўшинларини фаластин ҳудудларидан келаси ўн кун давомида чиқаришга ваъда берган. Фаластин раҳбари Ясир Арафат ўз чиқишида гарчи айрим фаластин ҳудудларидан Исроил қўшинлари чиқарилган бўлсада, бу билан вазият ўзгаргани йўқ. "Улар, яъни исроилликлар фаластин халқига қарши босқинни давом эттирмоқда. Улар Президент Буш даъватларига, қатор Европа давлатлари раҳбарлари чақириқларига қарши чиқмоқда. АҚШ ва бошқа ғарб давлатларии Рамалоҳда исроил харбийлари жорий этган қамални бекор қилиш борасида амалий ҳаракатлар қилиши керак" - деди Арафат. Бир неча дақиқа олдин, Пауэл Миср раҳбари Хосни Маборак билан учрашиш мақсадида Қуддусдан Қоҳирага учиб келди. Шунингдек бошқа араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг ҳам Миср пойтахтига келиши кутилмоқда.



  [RFE/RL Logo]
[Navigation]
[www.ozodlik.org]
 
reports rubrics audio archive contact go-up homepage email print